... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

8 август куни бизни қандай об-ҳаво кутяпти?


16:31, 07.08.2018 Бу қизиқ
 2 586

Чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини билиб олинг.

Эртага, 8 август куни  республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг. Гидрометеорология хизмати маркази чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
Демак, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+24, кундузи +37...+39 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +35...+40 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +37...+42 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +15...+20, кундузи эса +27...+32 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!