Марказий Осиёнинг энг бадавлат одами аниқланди
Олам
−
06 Март 2019
15171"Forbes" журналининг сўнгги рейтингига кўра, Қозоғистоннинг "KAZ Minerals" компанияси акциядори Владимир Ким Марказий Осиёнинг энг бой одамига айланди.
Журнал Кимнинг бойлигини 4,5 миллиард долларга баҳолаб, дунё бойлари ўртасида 424-ўрин, Марказий Осиё ва Қозоғистонда эса биринчи ўринга лойиқ кўрган.
Владимир Ким 90-йилларда АҚШда техника фанлари номзоди, бизнес ва маъмурий бошқарув бўйича фалсафа доктори илмий даражаларини олган. Қозоғистоннинг “Жезказганцветмет” компаниясида ишлаган.
2005 йилда рангли ва қимматбаҳо металлар қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш билан шуғулланувчи “Казахмыс” компанияси раҳбари этиб тайинлангач, компания Лондон фонд биржасига чиқиб, катта муваффақият қозонган. 2014 йилда компания "KAZ Minerals" номи билан қайта аталган.
2013 йилда компания директорлар кенгаши раислигидан истеъфога чиққан, лекин асосий акциядор сифатида қолган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ким "Forbes" рўйхатида 766-ўринни банд этиб, бойлиги 3,1 миллиард долларга баҳоланган эди.
LiveБарчаси