Президент қарори: Юк ва йўловчи ташиш тизими тубдан такомиллаштирилади
Жамият
−
05 Март 2019 13788 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарор билан 2019 йил 1 июлдан қуйидагилар бекор қилинадиган бўлди:
а) халқаро ташувларда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия карточкаларини бериш учун давлат божини тўлаш тартиби;
б) қуйидагиларни мажбурий сертификатлаш:
"Евро-5" ва "Евро-6" экологик синфлари талабларига жавоб берадиган, Европа иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган ҳамда олиб кирилувчи янги юк ва махсус автотранспорт воситаларни, шунингдек, юкларни автомобиль транспортида ташиш учун тиркама ва ярим тиркамаларни;
транспорт-экспедиторлик хизматларини;
в) йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситаларида назорат-касса аппарати мавжудлиги тўғрисидаги талабни, агар чек берилиши ёки йўловчи сафарини электрон рўйхатга олиш имконияти мавжуд бўлса;
г) малака талабларига мувофиқлик учун аттестациядан ўтиш тўғрисидаги талаб:
автомобиль транспортида юк ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар;
корхона штатида автотранспорт воситалари эксплуатацияси ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мутахассис алоҳида бирлиги мавжуд бўлганда, шунингдек, белгиланган тартибда аттестациядан ўтганда, юридик шахснинг раҳбари;
д) автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олишда юридик шахслар балансида автотранспорт воситаларининг мавжудлиги тўғрисидаги талаб.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь