Прокуратура сайловга оид яна бир текширув бошлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси яна бир сайлов участкасида сайлов жараёнига қўпол тарзда аралашилган ҳолат бўйича текширув бошлади. Бу сафар пойтахт Тошкентнинг Бектемир туманидаги 105-сайлов участкасидаги ҳолат бўйича.

Жорий йилнинг 22 декабрь куни сайловларда овоз бериш жараёни тугаши оз қолганда 105-сайлов участкасида сайлов комиссияси аъзолари овоз бериш қутисига аввалдан тайёрланган бюллетенларни ташлагани акс этган видео тарқалди.

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар, Бектемир тумани 105-сайлов участкасидаги ҳолати текширилмоқда ва текшириш натижаси бўйича хабар қилинади.

Бунгача прокуратура томонидан депутатликка номзодга таҳдид қилингани, АҚШдаги фуқаронинг номзоди илгари сурилгани, амалдорнинг баённома асл нусхасига ҳеч нима ёзмасликни буюргани, Сергели, Олмазор, Косон, Яшнобод туманларидаги сайловлар бўйича текширув бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бектемир тумани сайлов

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг