Атамбоевнинг рафиқаси ҳам жиноий иш фигуранти бўлди
Олам
−
16 Август 2019 11297 1 дақиқа
Қирғизистонннг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевнинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбоевага нисбатан жиноят иши очиляпти. Бу ҳақда унинг ўзи Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноси олдида маълум қилди. У ерда Алмазбек Атамбоевга эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
У ҳеч қачон сиёсатга, хусусан, судлар ишига аралашмаганини қўшимча қилди. Раиса Атамбоева Алмазбек Атамбоевнинг яқинлари, қариндошлари ва маслакдошлари қувғин остига олинганини айтиб ўтди.
“Мен ҳақиқатда Манас Арабоевни танийман, негаки у Алмазбек Атамбоевнинг жамоасида бўлган. Сиёсат ярамас иш эканини билардим ва унга аралашмасликка ҳаракат қилардим. Мен ҳатто қайси суд қаерда эканини ҳам билмайман. Биринчи хоним бўла туриб, ҳеч қаерга аралашмаслик учун ишлаганман. Бугун билдимки, менга ҳам жиноят иши очилган”, деди Раиса Атамбоева.
Аввалроқ, Атамбоев ҳибсхонада қандай шароитда сақланаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь