WBO рейтинги. Қудратилло ва Шоҳжаҳон бир ўринда, яна бир ўзбек боксчиси юқорига кўтарилди

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) сентябрь ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини маълум қилди.

Унга кўра, ўта енгил вазн тоифасида (50, 80 килограмм) Олимжон Назаров илк маротаба 14-ўринга кўтарилиб олди. Бунгача у мазкур рейтингда кучли ўн бешталикка кира олмаганди.

Ушбу йўналишда шунингдек, ярим ўрта (-66,67 килограмм) вазн тоифасида жангларда иштирок этадиган Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўтган ойдаги каби 11-ўринда қолди. 

Қудратилло айни пайтда IBF рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 

Биринчи ярим ўрта (-63,503 килограмм) вазн тоифасида эса Шоҳжаҳон Эргашев саккизинчи ўриндан 11-ўринга пастлади. 

WBO рейтингидан бошқа ўзбек боксчилари жой олмаган


Мақола муаллифи

Теглар

Қудратулло Шоҳжахон Эргашев

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар