“Шедевр” чойхонасидаги суиқасд судга оширилди. 37 кишига айб эълон қилинган

3-саҳифа

image
Қўқонда 3 киши отиб қўйилган жанжалдан кейин 30 киши ҳибсга олинди north_east

Қўқонда 3 киши отиб қўйилган жанжалдан кейин 30 киши ҳибсга олинди

Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 00:50 атрофида Қўқон шаҳридаги "Шедевр" чойхонасида 1993 йилда туғилган фуқаро З.М.,  Б.М., А.Қ., ва Ш.Ж. билан жанжаллашиб, уларни отиб қўйган эди. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида "Шедевр" чойхонасида содир этилган безорилик ва одам ўлдиришга суииқасд қилиш жиноятлари ва шунга алоқадор бошқа жиноят ишларини кўриш бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Дастлабки тергов органи Жиноят Кодексининг 105-моддаси (баданга қасддан ўртача оғир жароҳат етказиш), 277-моддаси (безорилик), 25-97-моддаси 2-қисми (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш), 248-моддаси 2 ва 3- қисмлари (қонунга хилоф тарзда ўқотар қуролини ўтказиш ва сақлаш) каби жиноят содир этган жами 37 нафар шахсга нисбатан айб эълон қилган.

Маълумотларга кўра, жиноят иши вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида судланувчиларнинг 29 нафар адвокатлари иштирокида кўрилмоқда. Ҳозирда судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувлари эшитилмоқда. Пандемия сабабли фуқароларнинг суд мажлисида иштирок этиши чекланган. 

Шундай бўлсада, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда фуқароларнинг очиқ суд мажлисида иштирок этишлари имкон даражасида таъминланмоқда. Кейинги суд мажлисларида судланувчилар билан бирга 60дан зиёд гувоҳларнинг кўрсатувлари эшитилади. 

"Иш юзасидан якуний қарор қачон чиқарилиши номаълум, лекин қонуний ва адолатли ҳукм қонунда белгиланган муддатда чиқарилади", дейди вилоят судининг судьяси Раҳматжон Арапов.

Эслатиб ўтамиз, шу куни М.Б., К.А., ва Ж.Ш. Қўқон шаҳрида жойлашган “Шедевр” чойхонасига келганларида шу ерда бўлган 27 ёшли А.У. ва унинг шериклари билан ўзаро жанжаллашишади. Оқибатда А.У.нинг ёнида бўлган таниши 27 ёшли З.М. тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган “ИЖ-18” русумли қирқма милтиғи билан Б.М, А.Қ ва Ш.Ж.га қарата икки маротаба ўқ узиб, тан жароҳати етказади. З.М. ҳодиса жойидан яширинади. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (Қасддан одам ўлдиришга суииқасд) ва 277-моддаси (Безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, 30 нафар шахсларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари ва олинган тезкор маълумотларга кўра, Ички ишлар бошқармаси, Давлат ҳавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда 14 февраль куни Қўқон шаҳрида шартли ном остида “Тонг” тадбири ўтказилган. Унда ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган 25 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан “маъмурий қамоқ” қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг