60 миллион сўм пенсия ва нафақа пуллари ўғирлаб кетилди

Жамият

image

Самарқандда 60 миллион сўм пенсия ва нафақа пуллари Халқ банкига тегишли автомобилдан ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг Telegram’даги канали хабар берилди. 

Воқеа жорий йилнинг 16 февраль куни содир бўлган. Каттақўрғон тумани Саройқўрғон маҳалласига тарқатиладиган 1 дона махсус халтада жойлаштирилган 60 миллион сўм пенсия ва нафақа пуллари Damas русумли давлат рақами 01 251WEA бўлган сайёр касса автомашинасидан ўғирланган. Бу ҳақда АТ “Халқ банки” Каттақўрғон тумани Пайшанба филиалида ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Т.Ж. Каттақўрғон шаҳар ИИБга ўз аризасида маълум қилган.

Аризада қайд этилишича банк ходимлари Х.Ш., И.А., С.Э. ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Б.Ғ.лар сайёр касса автомашинасида “Саройқўрғон”, “Янгиқўрғонча” ва “Мелихўжа” маҳаллаларига пения ва нафақа пулларини тарқатиш учун йўлга чиқишган. Автомашинада 3 дона махсус халталарга солинган 116 миллион сўм маблағ бўлган. Каттақўрғон шаҳар Баҳористон маҳалласи А.Навоий кўчасига келишган вақтда қўриқлаш бўлими ходими Ғ.Б. автомашинадан тушиб қолган, қолганлар ҳам овқатланиш учун шу ерда жойлашган “Лаваш” номли ошхонага киришган. Овқатланиб бўлгач, Каттақўрғон тумани Саройқўрғон маҳалласи биносига келишган ҳамда 1 дона махсус халтада жойлаштирилган 60 миллион сўм пенсия ва нафақа пуллари ўғирлаб кетилганлигини сезишган.

Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Сирдарё вилоятида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ф.С., И.Б. ва Т.Ў.лар содир этганлиги аниқланган. Фуқаро Ф.С ва И.Б. лар ушлаган ва ҳар биридан 15 миллион сўмдан пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Ф.С. бошқарувида бўлган Nexia русумли давлат рақами 20 С980СА бўлган автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган. Гумон қилинувчи Т.Ў.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 февраль куни Халқ банкининг Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги филиалида 100 минг доллар нақд пул йўқолиб қолган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Пенсия Нафақа Халқ банки

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг