58 яшар онахон метро рельсига йиқилди
Жамият
−
11 Июль 2019
3547Бугун, 11 июль куни соат 16:00 атрофида 58 яшар онахон Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” бекатида поезд рельесига йиқилиб тушди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Станция ходимларининг тезкор ёрдамлари натижасида 1961 йилда туғилган К.В. платформага ҳеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилган. У ўзини метрога тушган вақтида боши айланганлигини айтган.
Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмагани айтилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ йўловчилардан иссиқ кунларда эҳтиёт бўлишларини ва организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига нисбатан чораларни кўришларини сўрамоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023