Россия мустаҳкамлиги учун туялар ёқиб юборилди
Олам
−
25 Февраль 2019
10918Россиянинг Бурятия автоном Республикасида ноодатий маросим ўтказилди. Бурят шаманлари 5 та туяни ўлдириб, ёқиб юборишди. Воқеа шу ойнинг бошида рўй берган бўлса-да, куни кеча ОАВ эътиборига тушди.
Ўзини “бойқол шаманларига” мансуб деб ҳисобловчи "Хухэ Мунхэ Тэнгэри" ташкилоти раҳбари Артур Цыбиковнинг таъкидлашича, "Жэн тэнгэри яба" удумидан мақсад “Россиянинг мустаҳкамлигини таъминлаш” бўлган.
Воқеа жойидан олинган лавҳаларда туялар, қўнғироқ чалаётган шаманлар ва гулҳан тасвирланган.
"Қадим анъаналарни тиклаш ва жорий қилиш орқали биз бебаҳо маданий бойликларимизни сақлаб қолмоқдамиз. Бу каби урф-одатлар мамлакатимиз ривожи ва тикланишига катта ҳисса қўшади”, дейди Цыпиков.
Ўз навбатида, шаманларнинг "Тэнгэри” марказидаги масъуллар уларни кўчманчи турк муғуллар дини ҳисобланган тенгризм қонунларини бузишда айблашди.
Бундан ташқари, мазкур воқеани ҳукумат аъзолари динни таҳқирлаш деб баҳолашди, чунки туя бурят халқи учун ҳурматга сазовор жонивор ҳисобланади. Уни ўлдириш эса қатъиян ман этилган.
Маълумот тариқасида, бу ҳодисадан сал илгари “Энг кучли афсунгарлар империяси” Москва шаҳрида ҳукумат ва президент Путинни қўллаб-қувватлаш учун “Дарсдан ташқари тўгарак” ўтказганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь