Тошкентда 64 яшар эркак ўз уйида ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 21 февраль куни Тошкентда 64 ёшдаги эркак ўз уйида тириклайин ёниб кетиб, олган жароҳатларидан вафот этди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

21 февраль куни соат 02:47 да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Термиз тор кўчаси 77-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари воқеа жойига соат 02 дан 55 дақиқа ўтганда етиб борганда, ёнғин қўшнилари томонидан ўчирилгани ва ёнғинни ўчириш вақтида уй эгаси 1955 йилда туғилган фуқаро Р.А.нинг куйган ҳолдаги жасади топилгани маълум бўлган. 

Ёнғин оқибатида уйнинг 2 кв метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби, маиший электр жиҳозини белгиланмаган жойга қўйиб, ундан фойдаланишидан.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг