Прокурор 7.500 доллар ва дўконни пора сифатида олмади...ми?

Жамият

image

Андижон вилояти, Пахтаобод туман прокуратураси терговчисига жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериши учун 27.500 АҚШ доллари пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди. 

Гап шундаки, Пахтаобод тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан 1970 йилда туғилган фуқаро И.И. жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиб бериши учун жами 27.500 АҚШ доллари таклиф қилган. Шундан 7.500 АҚШ долларини нақд шаклда ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги бозор нархи 20.000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини терговчи айтган фуқаро номига расмийлаштириб беришни айтиб пора таклиф қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговчиси вилоят прокурори номига фуқаро И.И. унга пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида билдирги билан мурожаат қилган.

Фуқаро И.И. 21.05.2019 йилда терговчига келишилган 27.500 АҚШ долларидан 3.000 АҚШ долларини берган ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги бозор нархи 20.000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини расмийлаштириб бериш учун терговчидан паспорт нусхани олаётган вақтида вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан И.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг