Абдулла Арипов Японияда “Рейва” янги ҳукмронлик даврининг бошланиши билан табриклади

Жамият

image

Бугун, 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳридаги Япония Элчихонасига ташриф буюрди. Дипломатик ваколатхонада Император Наруҳитонинг тахтга ўтириши муносабати билан Қутлов китоби очилди.

Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари дўст япон халқини катта аҳамиятга эга воқеа ва “Рейва” янги ҳукмронлик даврининг бошланиши билан табриклади, Император Наруҳитога сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва ҳукмронлик даврининг узоқ йиллар давом этишини тилади. 

Элчи Нобуаки Ито ўз навбатида Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматига Япония ҳаётидаги тарихий воқеа сабабли япон халқига йўллаган табрик ва илиқ тилаклари учун миннатдорчилик изҳор этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов Ўзбекистон-Япония

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг