Тезкор хабар: Аҳмадбойга жазо тайинланди
Жамият
−
20 Май 2019
22991Бугун, 20 май куни жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев унинг жиноий шериклари устидан якуний суд ҳукми эълон қилинди.
Суд жараёнида иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми а, б бандларига асосан узил-кесил 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Шунингдек, Аҳмаджон Турсунбоевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 орқали 168 моддасининг 3-қисми а, в бандлари билан иш ҳақининг 20% ини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил аҳлоқ тузатишлари жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермухамедов раислигида кўриб чиқилмоқда.
LiveБарчаси