... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

38 нафар Собиқ Иттифоқ аскарларининг жасади қайтадан дафн этилди


13:07, 25.06.2016 Олам
 2 896

Аскарлар Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон ва Молдавия фуқаролари эканлиги аниқланди.

24 июнь куни, кечқурун Австриянинг Оберварт шаҳрида 1945 йилнинг апрель ойида мамлакатни озод этишда жасорат кўрсатган 38 нафар Собиқ Иттифоқ  аскарларининг жасадлари қайтадан дафн этилди. Бу ҳақда TACC хабар бермоқда.
 
Маросимда австриялик мансабдорлар, Россия, Беларусь, Украина ва Қозоғистон давлат элчихоналарининг вакиллари иштирок этдилар. Уруш қаҳрамонлари юксак ҳурмат ва эҳтиром билан дафн этилди ва уларнинг қабрлари устига гуллар қўйилди.
 
38 нафар совет аскарларининг қабрлари ҳақида Велтенберг аҳоли пунктида яшовчи Йоханне Шпёрк хабар берган. 92 ёшли аёл унинг уйи атрофида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 29 аскарнинг қабрлари борлигини айтади. Текшириб кўрилгач, қабрлар сони 29та эмас, балки 38та бўлиб чиқди.
 
Архив манбалари текширилгач, аскарларнинг деярли ярми Россиядан, 12 нафари Украинадан, қолганлари эса Молдавия,  Қозоғистон,  Беларусь фуқароси эканлиги аниқланди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Австрия Оберварт Собиқ Иттифоқ аскарлари Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!