Истанбулда 39 кишини ўлдирган Абдуқодир Машарипов ўзини ҳимоя қила бошлади

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирган ва 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган Абдуқодир Машарипов жиноятга алоқадорлигини инкор қиляпти. Бу ҳақда “Haberler.com” нашри хабар берди.

“Мен қилмадим. Ўша кеча қўлига Калашников автоматини олган одам мен эмасман”, деган Машарипов. Таъкидланишича, у 2 йил 1 ой 17 кун ўтиб илк бор ўзини ҳимоя қилишга уринган.

Машарипов Истанбул оғир жазо судида терактнинг эртаси куни телевидениеда қидирувга берилганини эшитиб, карахт бўлиб қолганини айтган. Шунингдек, у паспорти бўлмагани учун яширинганини маълум қилган.

Айбланувчи 39 киши ҳалок бўлган террорчилик актини уюштирганини айтган тергов кўрсатмасини ҳам судда инкор қилган. Машарипов ўз ҳимоясини ниҳоясига етказиши учун бироз вақт берилган.

Машариповга “конституцион тузумни ағдаришга уриниш” ва 39 киши ҳалок бўлган террорчилик актини уюштиргани сабабли 40 марта оғирлаштирилган 2370 йил қамоқ жазоси бериш талаб қилиняпти.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 31 декабридан 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Reina тунги клубида теракт амалга оширилган ва тунги клубда Янги йил байрами нишонланаётган вақтда Санта клаус либосидаги қуролланган шахс клубга кириб, одамларга қарата ўқ уза бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Абдуқодир Машарипов теракт

Баҳолаганлар

397

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг