Гимнастика мактабига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тасдиқланди

Жамият

image

“Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилмоқда. 

Низомга мувофиқ, гимнастика мактабига ўқувчи-спортчилар бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин спорт турлари бўйича қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан икки ой олдин гимнастика мактаби томонидан танлов ўтказилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилади. 

Ҳужжатлар ҳар йили 1 августдан 10 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ҳар йили 20–25 август кунлари гимнастика мактаби биносида ташкил этилади.

Синовлар видео ёзув орқали ёзиб олинади ва гимнастика мактабида сақланади.

Синов натижалари синов ўтказилган вақтдан бошлаб 1 кун ичида гимнастика мактабининг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

Синов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 кун давомида апелляция бериш мумкин. 

Апелляция 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
 


Мақола муаллифи

Теглар

гимнастика

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made