... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

33 ёшли ўзбекистонлик жинсий зўравонликда айбланиб қўлга олинди


13:25, 14.11.2017 Олам
 6 092

Исм-шарифи ошкор этилмаган ўзбекистонлик фуқарога нисбатан жинсий зўравонлик айби билан жиноят иши очилган.

“Полит-Эксперт” нашрининг хабар беришича, Россиянинг Ленинград вилоятида истиқомат қилувчи аёл 13 ноябрь куни тунда уни ўзбек миллатига мансуб эркак киши зўрлагани тўғрисида маълум қилиб, полицияга шикоят билан мурожаат қилган.
 
Хабарда келтирилишича, шикоят қилган аёлнинг ёши 35 да, уни зўрлаганликда гумон қилинаётган ўзбекистонлик эркак эса 33 ёшда.
 
Жабрланувчининг таъкидлашича, номаълум киши унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, жинсий зўравонлик ҳаракатини содир этган.
 
Воқеадан сўнг бироз вақт ўтгач полиция жабрланувчининг берган маълумотлари асосида гумонланувчини қўлга олган ва тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
 
Маълумотларга кўра, исм-шарифи ошкор этилмаган ўзбекистонлик фуқарога нисбатан жинсий зўравонлик айби билан жиноят иши очилган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ленинград вилояти Такси Полиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!