... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

3 та экранли илк ноутбук тақдим этилди


15:31, 07.01.2017 Технология
 932

Ноутбукда 3 та экран бўлганлиги туфайли оғирлиги деярли 5,5 килограммни ташкил қилади. Шу билан биргаликда ноутбук қалинлиги 3,8 см, холос.

Американинг ўйин ускуналари ишлаб чиқарувчи Razer компанияси жаҳондаги илк 3 экранли ноутбукни тақдим этди. Бу ҳақда “Gagadget.com” сайти хабар бермоқда.
 
Project Valeria номини олган ускунанинг экранлари диагонали 17,3 дюймни ташкил қилади. Ноутбукнинг ён тарафидаги иккита қўшимча экран компьютер очилгач, марказ қисмидан 180 градусга кўтарилади.
 
Ноутбукда 3 та экран бўлганлиги туфайли оғирлиги деярли 5,5 килограммни ташкил қилади. Шу билан биргаликда ноутбук қалинлиги 3,8 см, холос.
 
Ҳозирча ишлаб чиқарувчи компания бундай ноутбукларни савдо учун чиқариш ёки чиқармаслиги ва унинг нархи борасида маълумотлар бермаяпти. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ноутбук Гаджет 3 экранли ноутбук 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!