Ўзбекистонда апрель ойида нарх-наво қанчалик ўзгарган?

Жамият

image

Жорий йилнинг апрель ойида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари ўртача 0,9%га кўтарилган.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари 5,3%га қимматлашди. 2018 йилнинг апрель ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар 13,7%га ошди. 

2019 йилнинг апрелида товарлар ой давомида 1,0%, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари 1,0%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1%га қимматлашди. Хизматлар нархлари эса 0,6%га ошди. 

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 7,4%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,9%, хизматлар 3,1%га қимматлашди. 

Йил давомида (2019 йил апрель ойи 2018 йилнинг апрель ойига нисбатан) озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,0%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 11,1%, хизматлар 13,3%га кўтарилди. 

2019 йилнинг апрель ойида ҳар бир йирик гуруҳнинг салмоқ вазнларини инобатга олган ҳолдаги умумий истеъмол нархлари индексига товарлар нархлари ўзгариши катта таъсир кўрсатиб (0,8 фоиз даражасида, кейинги ўринларда ф.д.), бу вақтда хизматлар таъсири 0,1 ф.дни ташкил этган. 

Озиқ-овқат маҳсулотларидан нархларнинг ўсиши борасидаги етакчилик сўнгги икки ой давомида мева-сабзавот ҳамда сут маҳсулотлари гуруҳига тегишли бўлиб қолмоқда (нархлар мос равишда 2,4% ва 1,1%га қимматлашган). 

2019 йилнинг март ойида мевалар, сабзавотлар ва картошка нархлари 4,5%, сут маҳсулотлари 1,5%га қимматлашган. Тухум нархлари эса кетма-кет уч ой давомида арзонлашиб бормоқда (февралда 0,2%, март ойида 1,2%, апрелда 3,1%). 

Умумий ҳисобда, 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида нархларнинг ўсиши бўйича етакчи учликни мева-сабзавот (20,5%), сут маҳсулотлари (9,3%) ва умумий овқатланиш (8,8%) нархлари банд этган. 

2018 йилнинг охирига нисбатан мевалар 27,8%, сабзавотлар 16,2%, картошка 7,9%га қимматлашган. Ой давомида мева-сабзавот маҳсулотларидан карам (20,1%), пиёз (17,3%), узум (15,7%), ошқовоқ (15,5%), сабзи (8,5%), картошка (6,6%) нархлари сезиларли даражада қимматлашди. Шу билан бир қаторда бодринг нархлари 46,6%га арзонлашди.  

2018 йилнинг декабрь ойига нисбатан нархларнинг ўсиши борасида етакчи ўринлар узум (1,7 баравар), тарвуз ва карам (1,5 баравар), помидор, қовун ва қовоқ (1,4 баравар) маҳсулотлари нархларига тегишлидир. Шу билан бир қаторда 2019 йилнинг тўрт ойи давомида бординг сезиларли даражада арзонлашди (38,8%). 

Йиллик натижаларга кўра, карам (3,1 баравар), сабзи (2,3 баравар), лавлаги (1,4 баравар), тарвуз, қовун ва ошқовоқ (1,3 баравар) нархлари бошқа турдаги маҳсулотларга нисбатан бир мунча юқори даражада қимматлашди. Шу билан бир қаторда, 2018 йилнинг апрель ойига нисбатан саримсоқ (35,1%), олма (23,0%), картошка (20,4%), бодринг (15,4%), помидор (12,3%) ва банан (0,1%) нархлари арзонлашганлиги қайд этилди, дейилади Давстатқўм хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат статистика қўмитаси

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг