Самарқандда трамвай изидан чиқиб кетди

Жамият

image

Бугун, 19 февраль куни Самарқандда трамвай йўлнинг носозлиги сабабли йўлидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса соат 07:10 ларда Самарқанд шаҳар Амир Темур ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Чорраҳа бўйлаб “Сартепо-Темирйўл” вокзали йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 1-йўналиш трамвайи изидан чиқиб кетган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда трамвайни йўналишига қўйиш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Самарқандда трамвай 2017 йилнинг 15 апрелидан ҳаракатлана бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд трамвай

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг