... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

27-28 июль кунлари ажойиб ҳодисага гувоҳ бўлишимиз мумкин


11:29, 18.07.2018 Бу қизиқ
 14 737

Олимларнинг фикрича, бу табиат ҳодисаси ерликларга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Жорий йил 27-28 июль кунлари шимолий қутбга яқин жойлашган Россия, Қозоғистон ва Скандинавия давлатлари ажойиб табиат ҳодисаси – Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлишади.
 
Маълумотга кўра, Ой тутилиши 104 дақиқа давом этади. Ер йўлдоши ўз орбитаси бўйлаб, ғарбдан шарққа қараб ҳаракатланади ва номаълум вақтда Ернинг соясида қолиб кетади. Ой сатҳига Қуёш нури тушмаслига эвазига тўлиқ қуёш тутилиши ҳодисаси кузатилади.
 
Астрофизикларнинг таъкидлашича, ушбу ҳолатда Ер йўлдоши қизғиш тусга киради.
 
Олимларнинг фикрича, бу табиат ҳодисаси ерликларга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Фақатгина одамлар ажойиб ҳодисага гувоҳ бўлиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қуёш тутилиши табиат ҳодисаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!