Самарқандлик тадбиркор ва унинг ўғли нега ҳибсланди?

Жамият

image

Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган таниқли тадбиркор, қурилиш компанияларидан бирининг раҳбари Умар Ражабов, унинг ўғли Руслан Ражабов ва бошқалар ҳибсланди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу масалага ойдинлик киритди.

Бош прокуратура Матбуот хизматидан маълум қилишларича, Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан “Afrosiyob Xosiyat Begim Makoni” МЧЖ раҳбари Ш.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, О.Р. “Afrosiyob Xosiyat Begim Makoni” МЧЖни таъсис этиб, норасмий равишда бошқариб келиб, Ф.Ф., Ш.А., Р.Р. ва бошқалар билан жиноий тил бириктириб, жамиятга Самарқанд шаҳрининг тегишли қисмларида кўп қаватли уй-жой қуриш учун рухсат берилмаган бўлса-да, фуқаролар Н.К., Ч.А., Р.А. кўрсатилган манзилга кўп қаватли уй-жой қуришини айтиб, уларни алдаб, фирибгарлик йўли билан 900 миллион сўмдан ортиқ нақд пул маблағини кўлга киритган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

2019 йил 11 февраль куни О.Ражабов, Р.Ражабов, Ф.Файзиев ва Ш.Аблакуловлар ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

2019 йил 13 февралда О.Р., Р.Р., Ф.Ф. ва Ш.А.ларга ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида, 189-моддасида, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида ва 228-моддаси 3-қисми билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд тадбиркор

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг