Доллар, евро ва рублнинг расмий курси бирдан кўтарилди
Жамият
−
05 Октябрь 2020
17870Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 6 октябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 339 сўм 68 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18 сўм 47 тийинга қимматлаган.
1 евро курси 12 110 сўм 87 тийинга баҳоланиб, 107 сўм 03 тийинга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 20 тийинга кўтарилди. Хусусан, 1 рубль 132 сўм 27 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.