Шомуродовни сотиб олаётган “Женоа”нинг 15 нафар вакилида коронавирус аниқланди
Спорт
−
01 Октябрь 2020 7366 1 дақиқа
Италиянинг "Женоа" футбол клубининг 15 нафар вакили коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берган.
Клуб аъзолари коронавирусга тест топширганда 11 футболчи ва 4 нафар бошқа ходимда натижалар мусбат бўлган.
Икки турдан сўнг "Женоа" уч очкони қўлга киритган ва Италия чемпионати жадвалида 13 ўринда бормоқда. Кейинги турда клуб 3 октябрь куни "Торино" ни қабул қилади.
Маълумот учун, ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов “Женоа”га ўтишга яқин турибди. Клуб спорт директори Даниэле Фажиано Шомуродовнинг трансферини тасдиқлаган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь