Порошенкога нисбатан навбатдаги жиноий иш очилди

Олам

image

Панама прокуратураси Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкога қарши жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Андрей Портновга асосланиб, “Спутник” ёзмоқда. 

Қайд этилишича, Порошенко ва унинг яқинлари Панамада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни яширган.

Ҳуқуқшуноснинг маълум қилишича, собиқ раҳбар Украина бюджетига солиқ тўламаган ва тасарруф қилинган маблағларни ювган.

Панама ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳуқуқшуноснинг аризасини бир ой давомида ўрганиб чиқиб, жиноий иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Портнов Украина Бош прокуратурасининг халқаро хизматлари бутун дунё бўйлаб Порошенко ҳисоблари ва активларини ҳибсга олиш учун илтимоснома йўллашига умид билдирган.

Ҳозирда Украинада Порошенко ва унинг жамоасига қарши 11 та жиноий иш қўзғатилган. Жумладан, унга нисбатан давлатга хиёнат айблови билан жиноий иш қўзғатилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пётр Порошенко

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг