ИИВ иккита қонунни бирлаштиришни таклиф қиляпти

Жамият

image

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ва “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунларни бир бутунга бирлаштиришни таклиф қилди. Тегишли қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Лойиҳада асосий тушунчалар кенгайтирилди, хусусан қуйидаги тушунчалар қўшилди:

•    иқтисодий зўрлик;
•    ижтимоий вазияти оғир бўлган шахс;
•    ижтимоий профилактика;
•    оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарлик;
•    профилактик суҳбат;
•    руҳий зўрлик;
•    қўриқланувчи шахслар;
•    ҳуқуқбузарлик сабаблари;
•    ҳуқуқбузарлик содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар;
•    ҳимоя ордери ва бошқалар.

Қонун ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг вазифалари, тамойиллари ва турларини баён этади, ушбу жараённи амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи ҳар бир органнинг ваколатлари батафсил кўриб чиқилади.

Идоралараро комиссияларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдаги ролига алоҳида боб бағишланган. Қонун лойиҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш регламентланади, бу соҳада фаолиятни ташкил этиш жараёнининг барча жиҳатлари баён этилади.

Лойиҳа 18 сентябргача муҳокама этилади. Бу вақт оралиғида лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ ҳуқуқбузарлик

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг