“Чорсу” меҳмонхонаси яна сотилди
Жамият
−
18 Февраль 2020
15540Тошкентдаги анча йиллар аввал фаолиятини тўхтатган ва ташландиқ биносига айланиб улгирган “Чорсу” меҳмонхонаси 16,9 миллиард сўмга сотилди. “E-ijro auksion” сайтидаги маълумотларга қараганда, меҳмонхона биноси Бирлашган араб амирлигида рўйхатдан ўтган Ittihad International Investment LLC хусусий сармоя компаниясига сотилган.
Аукцион савдолари 10 соат давом этган.
Бино харидорга икки йил ичида камида 25 миллион АҚШ доллари инвестиция киритиш ва 150 янги иш ўринларини яратиш ва 3 юлдузли меҳмонхона қуриш шарти билан сотилган.
Талабга кўра, харидор ушбу бинодан 10 йил давомида асосий иш фаолиятини меҳмонхона хизматини кўрсатиш учун фойдаланиши шарт.
Бундан аввал “Чорсу” меҳмонхонаси инвестиция киритиш ва меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш шарти билан туркиялик тадбиркор Аҳмет Демирга 1 сўм миқдоридаги шартли маблағга сотилган эди. Сотув шартномасида меҳмонхона 2019 йилнинг охирига қадар таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши ва ундан 350 хона ўрин олиши белгиланган эди.
Орадан кўп ўтмай Аҳмет Демир давлатдан меҳмонхона атрофидан қўшимча ер сўради. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев унинг талабини рад этди.
Хорижий корхона томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмагани сабабли, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг жорий йилнинг 2 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилинган.
“Чорсу” меҳмонхона мажмуаси “Inter Tourism” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонага 2017 – 2019 йиллар мобайнида ҳукумат кафолатисиз 33,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали 270 ўринга мўлжалланган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини қуриш ва 350 та янги иш ўринини яратиш шарти билан сотилган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь