Шавкат Мирзиёев коронавирус бўйича янги қарор имзолайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаши кутиляпти. Қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳа Жаҳон банки томонидан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли даври билан ажратилган жами 95,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон томонидан ажратиладиган 11,75 млн АҚШ доллари (6,88 млн АҚШ доллари миқдоридаги солиқ имтиёзлари ва 4,87 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестицион давр мобайнидаги Республика бюджетидан амалга ошириладиган тўловлар) ҳисобга амалга оширалида.

Таъкидланишича, лойиҳа Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришни кўзда тутади.

Хусусан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича бир марталик нафақаларни манзилли ажратилишини таъминлаш вазифаси юклатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро тараққиёт уюшмасининг (кейинги ўринларда - ХТУ) кредитидан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи вазирликлар ҳисобланади.

Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш” инвестиция лойиҳасининг асосий параметрлари;

Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида Жаҳон банки томонидан ажратиладиган қарзни сўндириш ҳамда қарз бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртманомаларига асосан ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминлайди.

Қарор лойиҳаси 22 майгача муҳокамада бўлади. Бу вақт ичида унга ўзгартириш киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1542

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг