Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон чегара тўғрисида келишув имзолади

Жамият

b6861f8bd680d2dfbcc856186c361bb0

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон “Давлат чегаралари кесишган нуқта тўғрисидаги шартнома”ни ратификация қилиш тўғрисидаги баённомани имзолади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Ҳужжатга учта давлатнинг Ташқи ишлар вазирлари – Рашид Мередов, Мухтор Тлеуберди ва Абдулазиз Комилов имзо қўйди.

Қайд этилишича, вазирларнинг уч томонлама учрашуви Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси бошланишидан аввал бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрида бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ чегара

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг