Тижорат банкларининг мажбурий резервлари коэффициенти ўзгарди – МБ

Жамият

image

Марказий банк Бошқаруви 2020 йил 1 апрелдан эътиборан тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффициентини ошириш бўйича қарор қабул қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистондаги жорий макроиқтисодий шароитлардан келиб чиқиб, банк тизими ликвидлигини қўллаб-қувватлаш ва тўлов тизимининг барқарор ишлашини таъминлашда мажбурий резервлаш инструментининг самарадорлигини ошириш мақсадида 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб мажбурий резервлар миқдорига нисбатан амалдаги 0,25 ўртачалаш коэффициенти 0,35 гача оширилди.

Бунда мажбурий резервларнинг норматив миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффициентини белгилаш орқали Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдорининг 35 фоизини банкларнинг вакиллик ҳисобварағида қолдиришга рухсат этилади. Бу ўз навбатида, тижорат банкларининг ликвидлилигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Тижорат банкларининг Марказий банкда резерв сифатида шакллантириладиган мажбурий резервлари нормативлари ўзгаришсиз, миллий валютадаги депозитлар учун 4 фоиз ҳамда чет эл валютасидаги депозитлар учун 14 фоиз миқдорида қолдирилди.

Марказий банк келгусида банк тизимидаги ликвидлиликнинг жорий ҳолати таҳлилидан келиб чиқиб, ўртачалаш коэффициентини босқичма-босқич ошириб бориши қўшимча қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк Тижорат банки

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг