АҚШнинг давлат қарзи тарихий рекорд ўрнатди
Олам
−
13 Февраль 2019
17749АҚШнинг давлат қарзи тарихда илк бор 22 триллионлик “довон”дан ўтди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги хабар берди.
Аниқ рақам – 22,012 трлн доллар. Вазирликнинг қайд этишича, 2019 йил февраль ойи бошидан бери давлат қарзи 90 млрд долларга кўпайган. Охирги 11 ойда давлат қарзи триллион долларга кўпайган.
“Usa Today”нинг ёзишича, Дональд Трамп даврида қарз кўрсаткичи энг катта темп билан ўсиб боряпти. Қарзнинг ўсишига ўтган йилдаги солиқ илоҳоти ва мудофаа ҳаражатларининг ортиб бориши сабаб бўляпти.
2018 йилда АҚШ бюджетида дефицит 17 фоизга етиб, 779 млрд долларни ташкил қилган. Тахминларга кўра, 2020 йилда бюджетдаги дефицит 1 трлн.га етади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь