Toyota водородли автомобилларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлади

Технология

image

Япония автомобиль гиганти Toyota дунёдаги биринчи водородли автомобилни оммавий ишлаб чиқаришни бошлади. Янги Mirai седани фақат водород билан юради ва зарарли чиқиндилар ўрнига тоза сув ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, автомашина тўла бак билан 650 км йўл босиши мумкин.

Toyota компаниясининг япон автомобиль заводи ўзининг Mirai водород седанини ички бозорда сотишни бошлайди.

Япониядаги янги автомашинанинг нархи тахминан 60 минг долларни ташкил қилади, шу билан бирга, ҳукумат экологик тоза седаннинг харидорларига давлатдан 17 минг АҚШ доллари миқдорида субсидия олишини маълум қилди.

Mirai водороддан фойдаланганлиги сабабли, унга махсус бензин станциялари керак. Автомобилга ёнилғи қуйиш жараёни бир неча дақиқа вақтни олади. Шу билан бирга, 1 км га етадиган ёнилғи нархи 0,1 доллар бўлиши кутилмоқда.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Toyota

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг