Тарихий селфи! Мирзиёев журналист ва блогерлар билан

Жамият

photo_2019-08-26_19-50-20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида журналист ва блогерлар билан учрашиб, суҳбатлашди.

"Сизлар билан қадимги цивилизация бешиги бўлган Самарқандда учрашиб турганимдан хурсандман. Сизлар Ўзбекистон қандай буюк тарихга эга эканлигини ўз кўзларингиз билан кўрасиз ва бу ҳақда бутун дунёга етказасиз. Бунинг учун сизларга раҳмат. 

Энг асосийси, кўп гапириш, муҳокама қилиш, танқид қилиш мумкин, лекин Ўзбекистон кейинги вақтда дунёга очилаётгани ва бутун дунёга ҳақиқатни кўрсатаётганига ўзингиз гувоҳ бўлмоқдасиз. Бизнинг мақсадимиз халққа хизмат қилиш, халқнинг фаровонлигини ошириш. 

Сизларнинг ораларингизда ўзимнинг қоракўзларимни кўриб турибман. Сизларни кўриш менга ғурур ва ифтихор бағишлайди", деди Шавкат Мирзиёев.

Суҳбат якунида журналист ва блогерлар Президент билан тарихий суратга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун Самақрандда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг