Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Сирдарё орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга мурожаат қилди
Жамият
−
30 Май 2020
9115"М39 йўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш" автомобиль йўлининг 0-37 километрларида барча турдаги транспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча чекланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
"Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган "Сардоба" сув омборининг тўғони бузилиши натижасида сув чиқиб, омбор атрофидаги яқин ҳудудлар сув тагида қолиб фалокат рўй берганидан хабарингиз бор.
Ушбу фалокат сабаб айни вақтда Сирдарё вилоятида қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Вилоят ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 "М39 йўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш" автомобиль йўлининг 0-37 километрларида барча турдаги транспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча чекланган.
Шу сабабли карантин даврида ҳаракатланишга рухсат этилган вилоятлараро қатновчи транспорт воситалари учун вақтинчалик М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 104-152 километри ва А-376 "Қўқон-Жиззах" автомобиль йўлининг 219-242 километри орқали ҳаракатланиш йўлга қўйилган.
Ҳайдовчилар учун ушбу йўналишни кўрсатувчи йўл белгилари ва ишоралар белгиланган жойларга ўрнатилган.
Барча ҳайдовчилардан ЙПХ ходимлари томонидан берилган кўрсатмаларни бажарган ҳолда, ушбу ишора ва белгиларга амал қилиб, М-34 "Тошкент-Душанбе" ва А-376 "Қўқон-Жиззах" автомобиль йўли орқали ҳаракатланишларини сўраб қоламиз", дейилади бошқарма хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув тошқинидан сўнг ёндош ҳудудлардаги халқаро аҳамиятга эга йўллар сув остида қолиб, зарарланган эди.
LiveБарчаси