... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

2050 йилга келиб кўзи ожизлар сони ортади


12:30, 04.08.2017 Саломатлик
 1 872

Ҳозирда дунё бўйича 200 миллион киши кўриш қобилиятининг ёмонлашувидан азият чекмоқда.

Ҳозирда дунё бўйлаб 36 миллион кўзи ожизлар бор. 2050 йилга келиб уларнинг сони 115 миллионга етиши кутилмоқда. “Lancet” журнали тадқиқотчилари шундай хулосага келдилар.  Кўзи ожизларнинг энг кўп фоизи Жанубий Осиё ва Африка давлатларига тўғри келади.
 
188та давлат мутаҳассисларининг таҳлиллари шуни кўрсатдики, ҳозирда дунё бўйича 200 миллион киши кўриш қобилиятининг ёмонлашувидан азият чекмоқда. 2050 йилда эса уларнинг сони 550 миллионга етади.
 
“Highland” шифохонаси профессори Руперт Бурннинг олиб борган изланишларига кўра, кўриш қобилияти бўйича вужудга келган озгина муаммо ҳам инсон ҳаётига жиддий таъсир кўрсатиши маълум бўлди. “Бу уларнинг эркинлигига таҳдид солади. Масалан, бундай одамлар машина ҳайдай олмайди”, дейди профессор. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:кўриш қобилияти Кўзи ожизлар Руперт Бурн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси гигиена қоғозидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар