2050 йилга бориб Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони билан касалланганлар бўлмайди
Саломатлик 12 Март 17:30 1900
image

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб бачадон бўйни саратони билан касалланган аёллар деярли бўлмайди. Бу ҳақида ҳозиргина Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцинанинг татбиқ этилиши: мақсад ва кутилаётган натижалар” мавзусида матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Анжуманда қатнашган мутахассиларнинг айтишларича, Одам папилломаси вирусига қарши ҳар йили аҳолини эмлаб бориш натижасида бунга эришилади. 

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда ҳар йили 1660 та аёллар бачадон бўйи саротонига чалинмоқда. Бу касаллик асосан 17 ёшдан 45 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида учрамоқда. Бу кассаликнинг олдини олиш бўйича АҚШнинг Merck компанияси ОПВга қарши вакцинани ишлаб чиқди.

Ҳозирга келиб ривожланган мамлакатларда аҳоли аллақачон бу вакцина билан эмланмоқда. АҚШ ва Австрия давлатларида ҳозирнинг ўзида, бачадон бўйни саратони билан касалланганлар деярли йўқолган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойидан Ўзбекистонда ҳам ОПВга қарши эмлаш бошланади.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3.1