2050 йилга бориб деменциядан азият чекадиганлар сони 139 миллионга етади – ЖССТ

Олам

image

Келгуси ўн йилликларда умр кўриш давомийлиги ошиши туфайли деменция билан оғриган одамлар сони ҳам ортади. Бу ҳақда CNBC Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига таяниб хабар берди.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2023 йилда дунёда орттирилган деменциядан (деменция бу – хотира, фикрлаш ва кундалик ишларни бажариш қобилиятига салбий таъсир кўрсатадиган бир нечта касалликларни тавсифловчи атама) азият чекадиган 55 миллиондан ортиқ одам қайд этилган. 2050 йилга келиб деменция ёки Альцгеймер касаллиги (деменциянинг кенг тарқалган тури бўлиб, унда фалажлик, қўл-оёқларининг титраши кузатилади) тасдиқланган одамлар сони 139 миллионга этади.

Тиббиёт, илм-фан ва технологиянинг ривожланиши билан одамлар узоқ умр кўрмоқда, шунинг учун айни пайтда кекса аҳоли улуши тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.

Билдирилишича, 2050 йилга бориб 65 ва ундан катта ёшдагилар сони икки баравар кўпайиб, 2,1 миллиардга этади.

"Дунё бўйлаб кекса одамлар сони ўсишда давом этар экан, деменция билан яшовчи одамлар сони ҳам кўпайиши кутилмоқда", дейилади ташкилот ҳисоботида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, деменция асосан ёш билан юзага келади ва асаб ҳужайраларини аста-секин йўқ қиладиган ва мияга зарар этказадиган, когнитив пасайишга олиб келадиган қатор касалликлар туфайли юзага келиши мумкин.

"Деменция ҳозирда бутун дунё бўйлаб ўлимнинг еттинчи асосий сабаби ва ногиронлик ва қарамликнинг асосий сабабидир", дея қайд этган ЖССТ.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти деменцияъ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made