... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда тут баргидан чой ишлаб чиқарилади


18:12, 19.02.2018 Жамият
 2 314

Ҳар бир гектар тутзордан 52,5 тонна тут барги йиғиб чой тайёрлаш режалаштирилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида тут баргидан фойдали чой ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим этилгани ҳақида хабар қилинганди.
 
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасидан ЎзАга маълум қилишларича, айни вақтда тут баргидан чой ишлаб чиқариш корхонасининг қурилиш ишлари бошланган.
 
2 миллион долларлик ушбу лойиҳа хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.
 
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б. Шариповнинг таъкидлашича, 2019 йилда ҳар бир гектар тутзордан 52,5 тонна тут барги йиғиб чой тайёрлаш режалаштирилган. Бунда экспорт ҳажми 1,4 миллион доллар бўлиши кутилмоқда.
 
2018 йилнинг декарь ойида иш бошлаши кутилаётган корхонада 50 та доимий ва 1500 та мавсумий иш ўрни яратилади.
 
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ўзбекистонлик мутахассислар томонидан синов тариқасида Хитойда тут баргларидан чой ишлаб чиқарилган эди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Мирзиёев тут барги чой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар