... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдори маълум бўлди


00:00, 17.05.2018 Жамият
 7 028

Бу йилги Фитр садақасининг миқдори вилоят, шаҳар ва туманларнинг бозорларидаги 2 килограмм буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун Закот нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорлардаги ўртача нархи 188.235 (бир юз саксон саккиз минг икки юз ўттиз беш) сўм атрофида эканини эътиборга олиб, 85 грамм тилло ҳисобидан закот нисоби 16.000.000 (ўн олти миллион) сўм экани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 400.000 (тўрт юз минг) сўм миқдорда закот чиқаришни маъқуллади.
 
Бу йилги Фитр садақасининг миқдори вилоят, шаҳар ва туманларнинг бозорларидаги 2 килограмм буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланди. Масалан, 2018 йилда Тошкент шаҳар бозорларида 1 килограмм буғдойнинг нархи ўртача 2500 (икки ярим минг) сўм бўлса, демак 2 килограмм буғдой нархи 5000 (беш минг) сўм бўлади.
 
Бу йилги ФИДЯ миқдори доимий узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12.000 (ўн икки минг) сўм, деб белгиланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Закот Фитр Фидя 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар