Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжонни огоҳлантирди

Олам

image

Озарбайжон қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши натижасида Тоғли Қорабоғда тўрт нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар яраланган. Бу ҳақда Арманистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Арман Татоян бугун, 29 сентябрь журналистларга маълум қилди. 

"Озарбайжон Қуролли Кучлари мақсадли равишда фуқаролик нишонларига ва тинч аҳолига зарба беряпти. Мен Арцах Омбудсмани (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси – таҳр.) билан доимий алоқадаман. Сўнгги маълумотларга кўра, жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери тўрт нафар тинч аҳоли вакиллари вафот этди, шунингдек, ўнлаб ярадорлар бор”, дейди у. 

Шунингдек, Арманистон Мудофаа вазирлигига кўра, Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон шимолидаги Варденис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга ҳам зарба берган.  

"Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон Республикаси Қуролли Кучлари Варденис ҳарбий қисмига қарата ўқ узди, шунингдек ҳаво кучларидан фойдаланганилди",  дейди Мудофаа вазирлиги Матбуот котиби. Унинг қайд этишича, Озарбайжон шу йўл билан ўзининг кейинги ҳаракатларини оқлаш учун замин тайёрламоқчи бўлган. 

Қайд этилишича, Арманистон Қуролли Кучлари Озарбайжон ҳарбийларининг ҳаракатларига жавобан узоқ масофага зарба бериш тизимларидан фойдаланишга ўтмоқчи. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян айтиб ўтди. 

"Эрта тонгдан бошлаб Озарбайжон Қуролли Кучлари бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳужум қилиш учун оғир оловли ТОС-1, РСЗО "Смерч" ва бошқа тизимлардан фойдаланмоқда. Арманистон Қуролли Кучлари Озарбайжонни узоқ масофага зарба бериш тизимларидан фойдаланишга ўтишдан бошқа илож йўқлиги ҳақида огоҳлантиради”, дейди у. 

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Айни вақтда аксарият мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар икки тарафдан ўт очишни зудлик билан тўхтатиб, музокаралар столига қайтишни сўрамоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг