... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

2017 йилнинг энг кўп сохталаштирилган смартфонлари маълум қилинди


12:08, 22.01.2018 Технология
 2 811

Samsung қурилмалари сохталаштирилиш бўйича Apple қурилмаларидан олдинда

Машҳур AnTuTu мобил иловалар дастурчилари ўтган йил сарҳисоби бўйича энг кўп сохталаштирилган смартфонлар рўйхатини эълон қилди. Тадқиқотларга кўра 2017 йилда 17 424 726 та гаджет юкланган бўлиб, уларнинг 2,64 фоизи бошқа бренд қурилмаларининг қўчирмасидир. Энг кўп кўчириладиган бренд Samsung бўлиб чиқди.
 
2017 йилда чиққан клонларнинг тахминан 36,23 фоизи Samsung нинг турли қурилмалари кўчирмалари бўлган. Иккинчи ўринда 7,72 фоиз билан Apple қурилмалари турибди. Кейинги ўринлар 7,75 фоиз билан Xiaomi, 4,46 фоиз билан OPPO ва 3,4 фоиз билан Huawei га тегишли. Шуни таъкидлаш жоизки, чакана савдода қалбаки маҳсулотлар билан курашни хитойлик брендлар ўтган йили бошлаган эди.
 
Ўтган йилнинг энг кўп нусха олинган қурилмаси Galaxy S7 Edge нинг европа версияси бўлган. Иккинчи ўринда Galaxy S7 Edge нинг хитой версияси, учинчи ўринда эса Galaxy S7 турибди.
 
Apple нинг энг кўп кўчирилган смартфони iPhone 7 Plus бўлган.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Apple Samsung сохталаштирилган смартфонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!