... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

2017 йилда қишлоқларда 85 млндан бошланадиган 15 мингта арзон уйлар қурилади


10:12, 20.12.2016 Жамият
 4 731

2017 йил кириб келишига оз фурсат қолганига қарамасдан, 546 та уй-жойлар қурилиши деярли якунланмоқда. Бу уйларга кўчиб ўтувчи 546 та оила Янги йилни янги, қулай, шинам уйда кутиб олади.

2017 йилда қишлоқ ҳудудларида 15 мингта арзон, замонавий, шинам уй-жойлар қурилади. Бундай уйлар 3 хилда қурилиши режалаштирилмоқда.
 
Биринчи типдаги уйлар уч ёки тўрт йўлакли, хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки-уч қаватли кўп квартирали уйлардир. Иккинчи типдагилар бир қаватли икки ва уч хонали бўлиб, аҳоли зич жойлашган туманларда қурилади. Уларнинг 2 сотих ер участкасига эга ихчамгина ҳовлилари бўлади. Учинчи типдагилар 4 сотих ер участкасига эга икки қаватли, тўрт хонали уйлардир.
 
Янги қурилаётган уй-жой массивларида давлатимиз ресурслари ҳисобига 415,3 километр сув, 291,5 километр электр энергияси, 316,9 километр газ тармоқлари, 260,3 километр йўллар, 134 ижтимоий инфратузилма объекти барпо этилади.
 
Уйларни қуришда маҳаллий арзон ва сифатли материаллардан фойдаланиш белгиланган. Шу сабаб ҳам уй-жойларнинг баҳоси аҳоли учун қулай ва арзон нархларда бўлади. Масалан, янги қурилаётган уйларнинг баҳоси 85 миллион сўмдан 170 миллион сўмгача бўлади. Солиштириш учун, 2016 йилда қурилган 3-5 хонали уйларнинг нархи 175 миллион сўмдан 214 миллион сўмгача бўлган.
 
Уйларни кредит ҳисобига олиш тартиби ҳам янада соддалаштирилди. Эндиликда кўп қаватли ёки 2 хонали уйларга бериладиган бошланғич бадал 15 фоиз этиб белгиланди. 15 йил муддатга кредит олингандан сўнг, дастлабки 3 йил имтиёзли давр ҳисобланади. Кейинги 5 йилда фоиз ставкаси 7 фоизни, қолган давр учун 9 фоизни ташкил этади.
 
2017 йил кириб келишига оз фурсат қолганига қарамасдан, 546 та уй-жойларр қурилиши деярли якунланмоқда. Бу уйларга кўчиб ўтувчи 546 та оила Янги йилни янги, қулай, шинам уйда кутиб олади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Қишлоқ хўжалиги Уй-жойлар Кредит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар