... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

2017 йилда қандай мато, либос ва пардоз урф бўлади?


16:41, 28.12.2016 Бу қизиқ
 5 884

Либослар, оёқ кийими, сумка ва бошқа аксесуарлар борасида ҳам бу йилги либослар модаси аввалги йилдагидан фарқ қилади.

Ниҳоясига етаётган маймун йили ўз ўрнини оловранг товуқ йилига бўшатмоқда. 2017 йилда ёрқин рангларнинг урф бўлиши айтилмоқда. Либослар, пойабзал, сумка ва бошқа аксесуарлар борасида ҳам бу йилги мода аввалги йилдагидан фарқ қилади.

Жаҳон мода оламининг етакчи мутахассислари қизил, ёқутранг, алвон, қирмизи, қизғиш, тилларанг, тўқ қизил, қора, жигарранг, ёрқин яшил ва сариқ рангдаги либослар урф бўлишини айтишмоқда.
 
Мато
Янги йилда баҳмал ҳамда велюр матоларидан тикилган либослар урфга киради. 2017 йилда машҳур дизайнерларнинг коллекцияларида айнан ушбу матолардан тикилган кўйлаклар, оқшом кўйлаклари ўрин олади. Бу матоларга бирозгина безак беришнинг ўзи кифоя. Кўйлак аёл гўзаллиги ва жозибасини бир неча марта оширади.
 
Либос
Ушбу йилда танага бироз яқин турувчи либослар урфга кириши кутилмоқда. Ўтган 2016 йилдаги кенг бичимдаги кийимлар ҳали ҳам урфда, аммо улар аста-секин ўз ўрнини тор либосларга бўшатади. Шу билан бирга, турли тўрлар иштирокида тикилган кўйлакларга талаб ошади. 
 
Пардоз
2017 йилда аёлларга табиий кўриниш берувчи пардоз қилиш тавсия этилмоқда. Соч турмагига келсак, текис ҳамда жингалаксифат турмак урф бўлади.
 
Сумка
Либосни тўлдириб турувчи ушбу муҳим деталь кийимнинг рангига мос тарзда ёки оёқ кийими билан бир хил рангда танланса, мақсадга мувофиқ бўлади. 2017 йилда чарм, замш сумкалар янада урфга киради. Агар улар қизил, сариқ, оловранг, жигарранг тусда бўлса, яна ҳам яхши.
 
Аксесуарлар
Либос, сумка ва оёқ кийимига мос равишда фойдаланиладиган аксесуарлар ҳам темир тақимлардан бўлиши кутилади. Шунингдек, турли рангдаги патлар қўшиб ишланган зираклар, бўйинга тақиладиган занжирлар ҳам урфга чиқади.
 
Оёқ кийими
Товуқ йилида учи учли туфлилар, кедалар, кроссовкалар, умуман кийиб юриш қулай бўлган оёқ кийимлар урф бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга турли ҳажм ва шаклдаги темир тақимлар тақилган оёқ кийимлар ҳам айни муддао.
 
Эркаклар учун
2017 йилда эркаклар ҳам жигарранг, сариқ, қаймоқ рангдаги кўйлак, пиджак ва пальтоларни кийишлари мумкин. Замш, чармдан тайёрланган туфли ва этиклар кўпроқ кийилади.
Умида Якубова

Теглар:Мода Урф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси бренд колбаса маҳсулотларини истеъмол қиласиз?

Барча сўровлар