Автомобилингизни эҳтиёт қилинг. Тошкентда кучли шамол бошланди

Жамият

image

Бугун, 2 июль куни Тошкентда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +40...+42 даража иссиқ, кечаси +21...+23 даражада илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳар Матбуот хизматининг маълум қилишича, куннинг иккинчи ярмида Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/с, кучайганида 17-22 м/сгача етиши мумкин.

“Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун, бундай пайтда дарахтлар ва катта ҳажмдаги реклама банерлари остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг”, дейилади Матбуот хизмати хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Тошкент шаҳри шамол

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг