Эрон масжидларида жума намози бекор қилинди

Олам

image

Хабарингиз бор, Хитойда тарқалган коронавирус Эронгача етиб бориб, ҳатто, мамлакатнинг расмий шахслари беморлар рўйхатига олинди. Айни вақтда Яқин Шарқ мамлакатларида коронавирусни тарқатмаслик бўйича чоралар кўрилмоқда

Коронавирус эпидемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарлардаги масжидларида жума намозлари бекор қилинди.

Эронда коронавирусни юқтириш 254 та ҳолати аниқланди, 26 киши вирусдан вафот этди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 78 минг кишидан ошди. 2778 киши вафот этди. 36 минг киши соғайиб кетди.

Ўлим кўрсаткичи бўйича биринчи ўринда Хитой турган бўлса, кейин ўринларни Жанубий Корея, Эрон ва Италия эгаллади. Эпидемия 36 та мамлакатга тарқалди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон коронавирус жума намози

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг