Ҳайдовчи, 1 июлдан видеокамераси йўқ ЙПХ ходимига ҳужжатинингизни кўрсатманг
Жамият
−
24 июн 2019 11026 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар юз беради.
Ушбу санадан эътиборан, ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шарт. ЙПХ ходими хизмат вақтида мобил видеокамерадан фойдаланиши ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши шарт. Шунингдек, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса, буни исботлаш учун ушбу видео ёзувдан фойдаланилиши ҳақида ҳайдовчини огоҳлантириши лозим.
Мобил видеокамераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август