Қўшкўпирда пахтани қўшиб ёзишнинг олди олинди

Жамият

image

Пахтани қўшиб ёзиш иллати ўзининг узоқ йиллик "тарихи"га эга. Бу ҳолат деярли ҳар йили пахта йиғим-терим мавсумида кузатилади. Кимдир заводга пахта топшираётганда, яна бошқаси ҳисобот бераётганда, хуллас қўшиб ёзишлар ҳар доим бўлиб келган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда  Хоразм вилоятидаги "Қўшкўпир пахта тозалаш" АЖ мансабдор шахслари "С.Р." фермер хўжалиги раҳбари О.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, жамиятга кирим бўлган 2 минг 490 килограмм пахта хом ашёсини қайта жамиятга топшириш учун олиб кирган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан "Қўшкўпир пахта тозалаш" АЖ мансабдор шахслари, "С.Р." фермер хўжалиги раҳбари О.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қўшиб ёзиш Қўшкўпир

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг