...
МЕНЮ
ONLINE TV

20 йил ортга қайтиб: Ўзбекистонлик спортчилар 1998 йилги Осиё ўйинларида қандай натижа қайд этган?


11:35, 17.08.2018 Интервью
 1 440

Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистондан 168 нафар спортчи 21 спорт тури бўйича иштирок этган.

1998 йилда Осиё ўйинлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган.
 
Мазкур мусобақада Ўзбекистондан 168 нафар спортчи 21 спорт тури бўйича иштирок этган.
 
Мусобақа якунига кўра терма жамоа аъзолари 6 та олтин, 23 та кумуш ва 15 та бронза медалларини қўлга киритган. Умумий ҳисобда эса 44 та медаль Ватанга олиб келинган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спорт делегацияси мустақил равишда илк маротаба 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳридаги Осиё ўйинларида иштирок этган.
 
Мусобақада 135 нафар ўзбекистонлик спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилган.
 
Ўйинлар якунига кўра терма жамоа аъзолари 11 олтин, 12 та кумуш ва 19 та бронза медалларига эга чиқган. Умумий ҳисобда 42 та медаль қўлга киритилган.

 
 
Акмалхон Эшонхонов
Индонезиядан махсус

Теглар:Осиё ўйинлари Бангкок 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!