ННТларни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи пасайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан 3 бараваригача, вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 1 бараваригача пасайтирилди.

2020 йил 1 январдан бошлаб фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарорда Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари кодексини ишлаб чиқиш белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

бож нодавлат нотижорат ташкилот

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг